Ўзбекистон халқи озодликка эришганидан бери бир йил ҳам ўтгани йўқ. Бу- жуда қисқа давр. Биз озодликка қон тўкмасдан эришдик. Аммо бу- ҳақиқий мустақиллик курашсиз ва меҳнатсиз қўлга киритилади, дегани эмас. Мустақилликни ҳимоя этиш, мустақилликни мустаҳкамлаш, истиқлолни эплаш ҳам зарур. Мен илгари, шу йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг келажак тараққиёти йўлларини аниқлаб оламиз, деб гапирган эдим. Буни қандай тушунишимиз керак? СССР парчаланиб кетди. 74 йил мобайнида Ўзбекистон тақдири ва таъминоти собиқ Иттифоқ қўлида эди. Собиқ Иттифоқ бу ердан маҳсулот ва хом ашёни олиб кетиб, бизга сув ва ҳаводай зарур нарсаларни ўз кўрсатмаси билан келтириб берарди. Содда қилиб айтганда, пахта ва бошқа бойликларимиз олиб кетиларди, дон, шакар, ёнилғи ва бошқа халқ истеъмоли моллари, умуман, ҳаётимизга, иқтисодиётимизга ва халқ хўжалигимизга зарур бўлган маҳсулотлар олиб келинарди. Мана, биргина мисол. Собиқ СССР Канада ва Америкадан ҳар йили40 - 50 миллион тонна Ғалла сотиб оларди. Шунинг ҳисобидан Ўзбекистонга ҳам улуш берарди. Иттифоқ парчаланиб кетганидан кейин биз йиллик эҳтиёжимизга етарли6 миллион тонна Ғаллани қаёқдан олиб келишни, қаёқдан валюта топишни ўйлаб роса сарсон-саргардон бўлдик. Бугун очиқ айтаверсак ҳам бўлади: 1991 йилнинг охири ва1992 йилнинг бошида кўп нарсаларда узилиш бўлиб, жуда оғир аҳволга тушиб, нақ очарчилик остонасида турар эдик.
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company