Эришилган яққол ва муҳим натижаларга қарамасдан, хотиржам бўлишимизга ҳали асос йўқ. Биз ХХI асрда яшайдиган янги уйимизнинг пойдеворини қуришни бошладик, холос. "Ўзбекистон янги аср бошида" деган узоқ муддатга мўлжалланган, кенг қамровли ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш вақти келди. Бу дастурда ҳар бир фуқаро, ҳар бир ватандошимизнинг бугунги ва келажак манфаатлари ўз ифодасини топиши лозим. Мустақилликка эришган кунимиздан буён ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистоннинг сиёсий тизимида улкан ва жиддий ўзгаришлар юз берди. Авваламбор, давлатимизнинг ҳуқуқий пойдевори яратилди. Энг юксак демократик талабларга жавоб берадиган мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи Конституцияси қабул қилинди. Вакиллик ҳокимиятини вужудга келтиришнинг жаҳондаги энг демократик тизимларидан бири ташкил этилди. Ўзбекистон Ислом Каримов. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Парламенти- Олий Мажлис илк марта кўппартиявийлик асосида сайланди. Ҳокимият бўлинишининг конституцион тамойиллари асосида қатор қонунлар ишлаб чиқилди ва ҳаётга жорий этилди. Ижро ва суд ҳокимияти тармоқлари шаклланди. Мамлакатимизда сиёсий ўзгаришларга мос равишда ихчам, очиқ ва тадрижий ривожланишга эга бўлган ижтимоий тизим яратилди. Шу туфайли биз ўтмишни баҳолашда барча фуқароларнинг ҳамфикрлилигига, умуммиллий якдилликка эриша олдик. Сиёсий ислоҳотларнинг ҳар томонлама чуқурлашиши учун қулай шароит ҳозирланди. Барчамизга аёнки, яқин ўтмишда қилган ишларимизни, фаолиятимизни эслар эканмиз, авваламбор, олдимизда турган улкан вазифалар ҳақида гапиришимиз табиийдир.
Ислом Каримов
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company