"Бунёдкорлик йўлидан"

Ислом Каримов

Ўтган  тўрт  йил  биз  учун  асрга  тенг  бўлди,  деб  айтсак,  асло муболаға  бўлмайди.  Шу  тўрт  йил  мобайнида  миллий давлатчилигимизни тикладик, дунёга озод ва эркин миллат сифатида танилдик.  Энг муҳими- келажак омонатдай бўлиб турган ғоят мураккаб, ғоят таҳликали дамларда ўзимизга хос ва ўзимизга мос йўлни танлай билдик.  Энг муҳими- танлаган йўлимиз ягона тўғри йўл эканини амалий ишимиз  билан  исботладик.  Бугунги  кунда  Ўзбекистон  танлаган ислоҳотлар йўлини бутун дунё тан олди. 
Эришган энг катта ютуғимиз- одил ва меҳнаткаш, мард ва танти халқимиз танлаган йўлимизни чуқур англади, унга қаттиқ ишонди ва қўллаб-қувватлади.  Дунёда  халқ  ишончидан  улуғ  нарсанинг  ўзи  йўқ.  Бизлар  ана шундай ишончга сазовор бўлган йўлимиздан ва бу йўлда эришган ютуқларимиздан ҳар қанча фахрлансак арзийди. 

 Ислом Каримов