Очиқ айтишим мумкин: қўйилган вазифалар осон эмас, булар биздан нафақат барча имкониятларимизни ишга солишни, балки бор кучимизни аямай сарфлашни, фуқаролик масъулияти ва бурчини намоён этишимизни тақозо этади. Энг муҳими, бошқарув ва хўжалик фаолиятининг барча бўғинлари мана шу устувор вазифалардан келиб чиқиб, ўз вазифаларини, истиқбол режаларини ва уларнинг бажарилишида ўз ўринларини аниқлаб олишлари керак. Ишончим комилки, олдимизда турган муаммоларни муносиб ҳал этишга қурбимиз етади.1997 йил жамиятимиз ҳаётини тубдан ислоҳ қилишда, Ўзбекистонимизнинг обрўсини, халқимизнинг ҳаёт даражасини янги босқичга кўтаришда муҳим давр бўлиб қолади. Барчангизга мана шундай эзгу ниятларни амалга оширишда куч-қувват тилайман.
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистоннинг 1996 йилдаги ижтимоий-иқтисодий
тараққиёти якунлари ҳамда1997 йилдаги иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларига
бағишланган мажлисида сўзланган нутқ, 1997 йил26 февраль
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company