Биз мустақиллик йилларида ўзлигимизни англаш, тарихий-миллий қадриятларимизни тиклаш борасида нимаики иш қилаётган бўлсак, уларнинг барчасини ягона мақсад- кўпмиллатли халқимизни бирлаштириш учун қилмоқдамиз. Ишончим комилки, Хотира ва Қадрлаш куни халқимизни янада бирлаштиради, унинг руҳига малҳам бўлади, иродасини бақувват, иймонини бутун қилади. Фурсатдан фойдаланиб, мана шу муаззам обидани бунёд этишда сидқидилдан меҳнат қилган қурувчи ва усталарга, меъмору муҳандисларга ўз номимдан, бутун халқимиз номидан самимий миннатдорчилик билдиришга ижозат этгайсизлар. Шундай хайрли ва олижаноб ишга ҳиссам қўшилганидан мен ҳам ғоят бахтиёрман. Азиз юртдошларим! Барчангизни бугунги улуғ айём билан яна бир бор табриклайман. Ҳаммангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, фарзандларимиз бахтини кўриш насиб этсин.
Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги сўз,
1999 йил9 май
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company