"ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН, ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ— ПИРОВАРД МАҚСАДИМИЗ"

Ислом Каримов

 1999 йилнинг16 февраль куни соат11 да Ватанимиз пойтахти Тошкентда Вазирлар Маҳкамасининг1998 йил якунларига бағишланган  мажлиси  бўлиши  керак  эди.  Мажлисда  мамлакат раҳбарияти,  вилоят  ҳокимлари,  республика  миқёсидаги  идора  ва ташкилотларнинг  раҳбарлари,  оммавий  ахборот  воситаларининг вакиллари ҳозир бўлган эдилар. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилиши кутилаётган эди.  Мажлис бошланишига5 дақиқа қолганда Вазирлар Маҳкамаси биноси пойида ва шаҳарнинг яна беш жойида кучли портлашлар юз берди. Кейинги воқеалар тафсилоти, бу қўпорувчилик хуружларини кимлар  ва  қандай  ёвуз  ниятда  уюштиргани  бугунги  кунда жамоатчиликка яхши маълум.  Шуни  алоҳида  қайд  этиш  лозимки,  бу  машъум  воқеалар мамлакатимиз ҳаётини издан чиқаролмади, халқимиз қалбига ваҳима ва саросима сололмади. Икки соатдан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиши Олий Мажлис биносида ўтказилди. Мажлисда Президент Ислом  Каримов  кун  тартибидаги  масалага  ўтишдан  олдин  рўй берган фожиали воқеалар хусусида нутқ сўзлади.  Ҳали ҳаяжонлар сўнмасдан туриб, ҳеч қандай тайёргарликсиз,  юрак-юракдан,  катта  эҳтирос  билан  сўзланган  бу  нутқ  нафақат залдагиларни,  балки  бутун  халқимизни  ларзага  солди.  Чунки Юртбошимизнинг  бу  оташин  сўзларида  айни  пайтдаги  долзарб вазифалар  билан  бирга  ҳаётнинг  маъно-мазмуни,  инсон  умрининг қадр-қиммати, Ватан ва миллат тақдири ҳақида теран фалсафий фикрлар ҳам билдирилди.