"ХАВФСИЗЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК ЙЎЛИДА"

Ислом Каримов

Мустақил  ҳаётимизнинг  ҳар  бир  куни,  ҳар  бир  йили жамиятимиз,  давлатимизнинг  куч-қудратини  ошириш,  янги имкониятларини  очиш  билан  бирга,  диёримизда  яшаётган  ҳар  бир инсоннинг  дунёқараши  ва  иймон-эътиқодини  юксалтиришга  асос
бўлмоқда. Бу  биз  учун  энг  катта  куч,  энг  катта  салоҳиятдир.  Иродаси бақувват,  иймон-эътиқоди  бутун,  ўзининг  кучи  ва  эртанги  кунига ишонган одамлар билан ҳар қандай оғир муаммоларни ҳал қилиш мумкинлиги шубҳасиздир. Муқаддас  каломларда"Сендан  ҳаракат-  мендан  баракат" дейилади. Иншооллоҳ, Оила йили деб эълон қилинган1998 йилда биз бир ёқадан бош чиқариб, меҳр-оқибатли бўлиб, юртимизни янада обод қилиш  учун  ўзимизни  аямасдан  ишласак,  Аллоҳ  таоло  биздан  ўз барокотини аямайди деб тилак билдиришга рухсат бергайсизлар. Ҳаммангизга янги йил арафасида тинчлик-омонлик, бахт-саодат Ислом Каримов. Хавфсизлик ва барқарорлик йўлида тилайман. 


Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Х сессиясида сўзланган нутқ, 
1997 йил25 декабрь