Ватанимиз тақдири, унинг ёруғ келажаги учун ёниб яшашни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб англайдиган ҳар бир раҳбар, ҳар бир мутахассис буни доимо ёдда тутиши ва ана шу эзгу ишда фаол иштирок этишни ўзи учун шараф ва ифтихор, деб билиши лозим. Бир нарсани барчамиз яхши англаб олишимиз керак. Олдимизда турган улкан муаммоларни ечиш, ўз муддаоларимизга эришиш аввало биз, раҳбарлар ва масъулиятли лавозимларда ўтирган кишилардан биринчи галда одамларимизнинг ташвиш ва интилишлари билан яшашни, уларни ўз юракларимиздан ўтказишни, буюк ва эзгу мақсадларимизга етишиш учун ўзини аямасликни талаб қилади. Барчангизга халқимиз осойишталиги ва фаровонлиги йўлида олиб бораётган фаолиятингизда янги-янги омадлар тилайман.
2002 йилнинг биринчи ярим йиллигида
Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш
юзасидан устувор вазифалар ва топшириқларнинг
бажарилиши ҳамда долзарб муаммоларнинг ҳал этилиши
тўғрисидаги маъруза, 2002 йил18 июль
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company