"Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ"

Ислом Каримов

Олимпиада- нафақат спорт беллашувлари, айни пайтда ҳар бир халқнинг маънавий ва жисмоний салоҳиятини кўрсатадиган ўзига хос мезондир. Ўйлайманки, сизлар кураш майдонларига чиққанда, қандай муқаддас замин фарзандлари эканингизни, қандай буюк зотларнинг ворислари эканингизни асло унутмайсиз ва уларга муносиб бўлишга,  миллионлаб  ватандошларимизнинг  ишончини  оқлашга  интиласиз.  Сизларни  мардона  аждодларимизнинг  руҳлари  қўллаб-қувватлайди,  халқимизнинг меҳри ва умиди сизларга мадад ва қанот бағишлайди. Сизлар Олимпиада беллашувларида халқимизга хос жасорат ва шижоат, ҳалоллик ва фидойилик фазилатларини яна бир бор намоён этасиз,  жонажон  Ўзбекистонимизнинг  байроғини  янада  баланд кўтариб,  юртимизнинг  шон шуҳратини  бутун  дунёга  тараннум қиласиз, деб ишонаман.  Бугун  сизларни  масъулиятли  сафарга  кузатар  эканмиз,  ҳаммангизни Ватанга, оилангиз бағрига соғ-саломат, ёруғ юз билан қайтишингизни тилаб қоламан.  Барчангизга омад ва зафарлар ёр бўлсин! 


Ислом КАРИМОВ, 
Ўзбекистон Республикаси
Президенти