Тубсизлик гирдобидаги аёл

Ўрхон Камол

Тубсизлик гирдобидаги аёл: роман
Ўрхон Камол
Азиз китобхон! Сизга Шарқ аёлларининг ҳаёти, турмуш тарзи, турфа тақдирлари ҳақида ҳикоя қилувчи атоқли турк адиби Ўрхон Камол (1914 –1972)нинг катта шуҳрат қозонган «El kizi» («Тубсизлик гирдобидаги аёл») асарини тақдим этамиз. Бу асар бундан ярим аср муқаддам яратилган бўлиб, бахтиқаро бир аёлнинг қисмати мисолида турк хотин-қизларининг ўтган асрнинг биринчи ярмидаги ҳаёти қаламга олинган.