«Ошиқ Бухорий қиссалари» Бухорои шариф узоқ ва яқин тарихи ҳақидаги уч қиссадан иборат туркум. Биринчи қисса –
«Бухоро маликаси»да арабларнинг Бухорога ҳужуми ва Бухоро маликаси Қабожнинг уларга қарши мардонавор кураши, бу йўлда чеккан алам-изтироблари тасвирланади. Иккинчи қисса – «Ибтидо ва интиҳо» Сомонийлар давлатининг вужудга келиши, гуллаб-яшнаши ва инқирозига бағишланган. Учинчи қисса «Қизил қуюн» деб аталади. Бу асарда большевикларнинг Бухорони истило этиши ва халқимизнинг миллий озодлик кураши тасвирланган.