Афсонавий кўзгу сири

Даврон Султонов

Чигал жиноятларни моҳирлик ва ўткир зеҳн билан фош эта оладиган изқуварлар ҳақидаги саргузаштларга тобингиз қалай? Агар бундай мавзулар жону дилим, деяётган бўлсангиз қўлингиздаги «Афсонавий кўзгу сири» айнан сиз кутган ва излаётган асардир.

Китобни ўқир экансиз, адоғи кўринмас, ғайритабиий, бири бирига занжирдай уланиб кетган жиноятлар, даҳшатли воқеалар борган сари сизни сир-синоатлар олами- га етаклайди. Энг муҳими, дунё харитасида кўрсатилма- ган Натландия ўлкасидаги бевосита саёҳатингиз асарни бир нафасда ўқиб тугатишингизга сабаб бўлади.