Иймон ва муҳаббат

Исокжон Нишонов

Муаллиф:  Исокжон Нишонов
Kитоб номи: Иймон ва муҳаббат
Ҳажми: 9.68 мб
Саҳифаси: 356 бет

Адолат тарозиси аллақачон бузилган. Одамлар пулга, бойликка, амал ва мансаб курсиларининг қулига айланишган. Золим ва зўравонлар, нафсга кул бўлганлар мансаб курсиларини эгаллаш ва уни сақлаб қолиш истагида юрт бойликларини, халқ мулкини, ризқ-рўзларини талаш билан овора. Подшолар юртда адолат бўлсин, деб турган пайтда битта золимнинг, битта порахўрнинг вужудга келиши минглаб золимларнинг, минглаб порахўрларнинг туғилишига сабаб булади. Улар туғилганда арш ларзага келаркан, тоғларнинг тошлари қуларкан, дарёларнинг сувлари қуриркан, саҳролар олов бўлиб ёнаркан.