Nomus va Qasos

Toxir Malik

  • Annotatsiya
  • Fikr va mulohazalar

Эҳтимол, сиз ўтли муҳаббат қиссалари гувоҳидирсиз: кимдандир эшитган ёхуд бирор-бир адибнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлган бўлишингиз мумкин. Азиз китобхон, сизлар учун бу таомилга ўз ҳиссамизни қўшишни жоиз деб билдик. Муаллиф В.Икскулнинг муҳаббат туғёни жўш урган ёшлар севгисидан ҳикоя қилувчи «Номус ва қасос» ва «Номус ва ажал» қиссалари қаҳрамонлари тақдири сизларни бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз.

«Номус ва қасос» қиссаси қаҳрамонлари Габо ва Куара ўз муҳаббати йўлида учраган ҳар қандай муаммо ва тўсиқларни олиб ташлашга қодир. Аммо уларнинг тақдири аянчли якун топади...

«Номус ва ажал» қиссаси қаҳрамонлари тақдири эса ҳар қандай китобхон қалбини ларзага солиши, шубҳасиз. Золийхон ва Урусхоннинг ўтли муҳаббати якуни ўқувчини бир зум хаёллар гирдобига улоқтиради.

Севги қиссалари билан танишиб, хулосага асос бўлувчи фикр ва мулоҳазаларни ҳукмингизга топширамиз.