ХТБ га қарашли 40-сон умумтаълим ўрта мактабида бошланғич таълим фан ойлиги доирасида бошланғич синфлар ўртасида " Сен қудрат манбаи, саодат маскани жонажон Ўзбекистоним " мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Унда 10 га яқин бошланғич синфларнинг энг зукко, билимдон, энг китобхон ва санъатсевар ўқувчилари ўзларининг бор маҳоратлари билан шеърлар айтиб, қўшиқ ва рақслар ўйнаб чиқишди. Кечага ТЎрткўл Ахборот Кутубхона Маркази хизмат раҳбари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мунаввара Юсупова қатнашиб китоб ва унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Болаларга аталган шеърларидан ифодали ифодали ўқиб берди. Кечада ота-оналар, устоз ва мураббийлар қатнашиб келажак ишончли қўлларда эканлигини ўзларининг сўзларида эътироф қилишди. Кечага масъул маънавий ва маърифий ишларнинг директор ўринбосари Раъно Қаррибоева педагогик жамоа ҳали бунданда юксак савияда натижаларни қўлга киритади, дея ишонч билдирди.
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company