Ёшлар дунёсида китобнинг ўрни.
Бугун 30-июнь ёшлар куни муносабати билан Тўрткўл туман Ахборот Кутубхона Маркази қошида ташкил топган "Онажоним шеърият" клубининг "Ёшлар дунёсида китобнинг ўрни" мавзусидаги машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотда устоз-фахрийлардан Нураддин ака Айитов, Ислом Бабажанов, Муборак Болтаева, Муқаддас Ҳамроевалар қатнашишди. Клуб аъзоларидан эса 25 нафари қатнашиб, мавзу бўйича ўзларининг мустақил фикрлари ҳамда ёзган шеърларидан айтиб беришди. Машғулотнинг иккинчи қисмида клуб аъзоси, 67-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Кунсулу Ражаббоеванинг "Алға жаслар" мазусидаги илк китобининг тақдимоти бўлди. Муаллиф китобнинг яратилиш жараёнида бир қадар қийинчиликлар туғилгани, ва уларга "Онажоним шеърият" клубига аъзо бўлиб ижобий ва ижодий ечим топганини хурсандчилик билан айтиб ўтди. Бунинг учун аввало президентимиздан, қолаверса "Онажоним шеърият" клуби фаолиятидан миннатдор эканлигини айтиб, бу миннатдорчилик кейин ҳам мени олға чорлашга ундаб туради, дея машғулотда иштирок этаётган устозлар ва клуб аъзолари- ёш ижодкорларга ўзининг китобидан совға тариқасида улашиб чиқди.Шунингдек, кутубхона маркази га ҳам 4дона китоб совға қилди. Устоз Ислом Бабажанов ҳам ўзининг "Оқ қамиш фидойилари" янги китобини кутубхона га совға қилди. Кеча охирида устозлар машғулотда қатнашаётган барча ёш ижодкорларнинг йўлини берсин,келакда юртни сўрайдиган комил инсонлар бўлсин деб,тилак билдиришди.Айниқса Нураддин ака Айитов "Ижодкорлар даврасида ўтган бу куним қалбимга муҳрланган энг яхши кунларимдан бири бўлиб қолди "-деди. Машғулот барча иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди. Бундан ташқари яна икки нафар 7-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Гулзода Қурбонмуратова ва 26- мактабнинг 11-синф ўқувчиси Зуҳра Ромоновалар устозларнинг гувоҳлигида "Онажоним шеърият" клуб аъзолигига қабул қилинди.
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company