Тўрткўл туман Ахборот Кутубхона маркази ҳудудида "Китобсевар миллат" шиори остидаги шеърхонлик, адабий мусиқали чиқишлар ҳамда китоб кўргазмалари билан бирга китоб тақдимотлари ҳам ташкил этиб келинмоқда. Куни кеча кутубхонага ташриф буюрган тадқиқотчи, шоир ва журналист Ўлмасбек Хўжаев китобхонларни ўзининг яна бир янги китоби билан таништириб ўтди. "Ўлмас Жамол хотираси" мавзусидаги бу китобнинг яратилиш тарихини қизиқарли қилиб сўзлаб берди. Бу янги китоб китобхонларда ўтмишни қадрлашни,бир-бировга меҳр оқибат кўрсатиб яшашни ўргатади, деди муаллиф.Шундан сўнг кутубхона фондларини тўлдириш, сақлаш ва қайта ишлов бериш хизмати раҳбари М. Юсупова чиқиб муаллиф ҳақида қисқача сўзлади. "Хабарингиз бор. Муаллиф аввал ҳам Алишер Навоий асарларида коммуникатив хусусиятлар" мавзусидаги китобини тақдимотини кутубхонамизда ўтказган эди. Шу асар муносабати билан у ўтган йили Афғонистоннинг Кобул шаҳрига Навоий бобомизнинг сағаналари ёнига зиёратга ҳам бориб келди. Бу қўлимдаги иккинчи китоб эса ҳақиқатан ҳам республика миқёсида жуда катта тадбирларни ўз ичига олган хотира кечасининг ташкилотчиси ва муаллифи бўлди.Хотира кечасини ташкил қилиш учун аввал бутун туркий халқлар ўртасида онлайн танловлар ўтказилди. Шу танловда мен ҳам битта шеърим билан қатнашиб фахрли иккинчи ўринни олишга сазовор бўлдим. Ва хотира кечаси ташкилотчиларининг ташаккурномасига эга бўлдим." Шундан кейин абономентларга хизмат қилиш хизмати раҳбари Рўза Ғаппорова: "Сиз ёзувчи ва шоирларни орасида энг бир фаоли бўлдингиз. Ўйлаймизки, китобхонлар бу китобингиздан ҳам бир маънавий озуқа оладилар.Бу эса китобхонлик ва китоб мутолаасини тарғиб қилиш, ёшларни интеллектуал билими ва савиясини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company