Дарҳақиқат, ота-онани, ватанни, табиатни...Борингки, устоз ва қадрдонларни соғинмасдан яшаб бўлмайди.Айниқса гап устоз мақомини олган ёзувчи, шоир ва таржимонлар ҳақида гап борса...Устоз, бутун умри давомида ўз халқига эзгулик ва кулгу улашиб келган Аҳмад Ақназаров ҳақидаги хотирлаш маросими ҳам шу ном билан номланиб Тошкент Гуманитар Фанлар университетида туман Ахборот Кутубхона Маркази ижодий жамоаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ёзувчи Аҳмад Ақназаров Тўрткўл туманида туғилиб ўсди. Ўзбекистон овул фуқаролари йиғини ҳудудидаги 11-мактабда таҳсил олди.Ўрта мактабни битказганидан бошлаб матбуот соҳасида фаолият олиб бориб, бадиий ижод билан шуғулланиб келди. Аҳмад.Оқназаров қорақалпоқ,қозоқ ва ўзбек тилларида ижод қилди. Ёзувчи, болалар шоири ва ва бу моҳир таржимоннинг "Шоколады қанекей?", "Диафильм операциясы", "Дипломатдаги хуфя","Бола менен улоқ","Тилла танга", "Юмороход", "Шайтоннинг чатоғи", Қорақалпоқ халқ достонларидан"Бўзйигит","Едиге", ,,Гулистон", асарларининг ўзбек тилига таржимаси, ҳамда "7"Б"-синфдаги изқувар", "Соҳилдаги сирли воқеа" каби болалар учун повести ва "Ваҳ-ҳа-ҳа" ҳажвий шеърлар, эртак, ҳикоялардан иборат тўпламлари билан болалар қалбидан жой ола билган маҳоратли адиб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Тўлепберген Қаипбергеновнинг "Қорақалпоқман, таваккалчиман" романи,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Кенесбой Каримовнинг "Улуғ дашт бўрилари" тарихий романи, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Муротбой Низоновнинг "Одам кулдиргани учун" повести ва бошқа ёзувчиларнинг ҳажвий асарларини таржима қилди.Бундан ташқари Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасида бир қадар масъулиятли лавозимларда ишлаган Аҳмад оға, умрининг охиригача "Муштум" журналининг Қорақалпоғистон бўйича махсус мухбири вазифасида ишлади. Ёзувчининг бу йил 75 йиллик таваллуд тантанаси Қорақалпоғистон бўйлаб кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Тўрткўл тумани Тошкент Гуманитар Фанлар университетида туман Ахборот Кутубхона Маркази ижодий жамоаси билан ҳамкорликда "Соғинмай яшаб бўлмас" мавзусидаги хотирлаш маросимини Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Жонибек Сеттиев очиб берди ва адибнинг мангуликка хизмат қиладиган ишлари тўғрисида гапирди. Шундан сўнг даврани Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Янгибой Қўчқоров олиб борди. Адибнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида туман ахборот кутубхона маркази мутахассиси, шоира Мунаввара Юсупова, унинг устозлари Маммат Соли Машарипов, "Қорақалпоғистон тонги"газетаси мухбири, қаҳрамонимизнинг дўсти Рейимбой Ешимбетов, дўстлари Қурбон Шониёзов, Нураддин Ақназаров, Ислом Бабажанов, Тойир Рўзибоев, Давлатмурод Каримов, шоира "Тўрткўлнома" туман газетаси муҳаррири Ўғилжон Нуруллаева, Нукусдан, ёзувчилар уюшмасиданкелган меҳмонлар шоир Жуманиёз Ўтаниёзовлар, меҳнат фахрийси Саттор Худойбергановлар чиқиб, Аҳмад оғанинг ажойиб хислатлари ҳақидаги хотираларини гапириб ўтдилар. Шунингдек 40-сон умумтаълим ўрта мактаби ўқувчилари шоирнинг шеърларидан ёд айтишди. Бундан ташқари "Онажоним шеърият" клуби аъзоларининг чиқишлари кечага файз киритди. Тадбир чин маънода соғинмай яшаб бўлмас ғоясини асослаб берди, десак муболаға бўлмайди. Тадбир сўнггида Охунжон Мадалиевнинг "Унутмоқ осонмас бизларни" қўшиғи жўрлигида электрон доскада қўйилган раҳматлик Аҳмад Ақназаровнинг ҳаёти ва фаолиятидан тайёрланган видеоролик талабаларда катта таассурот қолдирди. Тадбир юбиляр ёзувчиларимизнинг ҳурматига бир эҳтиром сифатида қабул қилинди.
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company