????Ҳар бир "тўрткўлликман" деган фуқаро тарихий бир ажойиб ҳодисани гувоҳи бўлди. Май ойида бошланган бир эзгу иш тўрткўллик туман фуқаролар йиғини фаол аёлларининг ҳаёт ва фаолияти ҳақида ёзила бошланган китоб ўз ниҳоясига етиб Ўғилжон Нуруллаеванинг муаллифлигида "Эли севган аёл бўл!" мавзусида "Хоразм ёшлари" нашриётида дунё юзини кўрди. Бу янгилик Қорақалпоғистон хотин қизлари ҳаётида биринчи марта қайд этилаётир. Шу муносабат билан туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ушбу китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда туман ҳокими ўринбосари, туман хотин қизлар қўмитаси раиси Инобат Жумабоева, муаллиф Ўғилжон Нуруллаева, туман ҳокимининг матбуот котиби Манзура Бекчонова ва маҳалла, овул фуқаролари йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари қатнашдилар.
????Туман ҳокимининг хотин қизлар бўйича ўринбосари Инобат Жумабоева китобнинг меҳнат ва машаққатларга тўла босиб ўтган йўли ҳақида гапирди. Шундан сўнг муаллиф ҳам "... Китоб йўли гарчи меҳнат ва машаққатларга тўла бўлса ҳам асосийси юртдошларимни, хотин-қизлар фаолларини яхши танийдиган бўлдим. Ҳатто фамилияларини яхши эслаб қолдим. Қисқаси мен уларнинг ҳаётига бир нур мисол кириб бордим. Бу эса менда шараф ҳиссини уйғотди. Бунинг учун туман хотин-қизлар қўмитасига ва фаолларга ўз раҳматимни ва миннатдорчилигимни айтаман."
????Шундан сўнг матбуот котиби Манзура Бекчонова, қўмита мутахассиси Қутлибека Саъдуллаева , фаоллардан Зайнабжон Тиллаева чиқиб гапирдилар. Уларнинг хурсанд эканликларини овозларининг тўлқинланиб сўзлашларидан ҳам билса бўлар эди. Ёруғликка чиққан йўлинг муборак бўлсин элнинг севган аёли! Китоб тақдимотини туман ахборот кутубхона маркази мутахассиси, шоира Мунаввара Юсупова олиб борди.
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company