"Ўзингдан бошла" китобхон оналар клубининг навбатдаги тадбири

Тўрткўл туман Ахборот Кутубхона маркази ходимлари томонидан ташкил қилинган "Ўзингдан бошла" китобхон оналар клубининг навбатдаги тадбири 16-сон умумтаълим ўрта мактаби иқтидорли ўқувчилари доирасида бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва Маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси мутахассиси Санжарбек Каримов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Мунаввара Юсупова, клуб аъзолари адвокатлар бюроси адвокати Гулчеҳра Раҳимова, кутубхона маркази мутахассислари Зумрад Матёқубова ва Санобар Каримовалар қатнашди. Улар китоб- инсон камолотини шакллантира оладиган муҳим омил эканлигини ўз ҳаётий тажрибаларидан мисол тариқасида айтиб ўтишди.9-синф ўқувчиси Сапарбоева Айсултон эса ўзи ёзган бахт ҳақидаги шеърини ифодали қилиб ўқиди. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.