Тўрткўл туман Ахборот кутубхона марказида "Биз кутган кунлар" китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб меҳнат фахрийси, отинойи Нурпошша Матниёзованинг ижодий меҳнатлари мевасидир. Бундан ташқари ахборот кутубхона марказида очилган китобхон оналар клубининг раиси Х. Ибодуллаеа, "Тўрткўлнома" газетаси муҳаррири Ў.Нуруллаева, туман бош отинойиси О.Хўжаниёзова, отинойилар Н.Бабаева, Д.Ўринова, ахборот кутубхона марказида очилган "Онажоним шеърият" тўгараги аъзолари ҳам иштирок этишди. Абономентларга хизмат кўрсатиш хизмати раҳбари Р. Гаппарова ва бошқалар китобда кўтарилган қадриятлар ҳақида тўхталишди." Оила, қиз тарбияси ва қайнона- келин муносабатларини ҳаётий тажрибалари асосида ёзилган ушбу китоб маҳалла ва овул фуқаролари йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлашадиган фаолларга тайёр қўлланма тарзида ҳам ифодалаш мумкин. Қисқаси муқаддас қадриятларни юзага чиқарган китобхон онамизнинг ўзи ҳам қадр топди ва бир мунча илмий салоҳияти кенгайди, дейди тадбирни олиб борган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, ахборот кутубхона маркази хизмат раҳбари М. Юсупова. Тадбир тўгарак аъзоларининг ўз шеърларини ифодали ўқиш билан ниҳояланди
Eng so`ngi yangiliklar va e`lonlarimizni kuzatib borish imkoniyati!
Ish vaqti: Dush-Shan 9⁰⁰-17⁰⁰
231200, To’rtko’l shahar Mustaqillik ko‘chasi № 8-uy.
© Copyright all right reserved by Isoftware Company